АҚШ Яқин Шарқда янги урушларни қўзғатмоқда — Оқ уйнинг собиқ ходими

© AP Photo / Arab 24 networkАмериканские военные на ближнем востоке. Архивное фото
Американские военные на ближнем востоке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Оқ уйнинг собиқ ходими АҚШнинг Яқин Шарқдаги навбатдаги қадамини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШ минтақада янги урушларни қўзғатиш учун Фаластин-Исроил можаросини кенгайтирмоқчи, деб ёзди Роналд Рейган маъмурияти даврида Оқ уй ходими бўлган Пол Крейг Роберц ўзининг шахсий сайтидаги мақоласида.
"Мақсад - неоконсерваторлар Яқин Шарқда урушларни қайта бошлаши учун Эрон ва Сурияни можарога тортиш", — деди у.
Таҳлилчи таъкидлаганидек, жуда кўп сонли Америка қўшинлари, қуроллари ва ҳаво кучларининг кўчириш Вашингтоннинг минтақадаги ниятларини тасдиқлайди.
"Ҳеч ким мантиқий овозларга қулоқ солаётганга ўхшамайди. Бошқача қилиб айтганда, можаронинг назоратдан чиқиб кетишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди", — деб қўшимча қилди Роберц.
7 октябр куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан кенг кўламли ракета ҳужумига учради. Катта ўққа тутилганидан сўнг ҲАМАС жангарилари яҳудий давлатининг жанубидаги чегара ҳудудларига кириб, у ерда ҳам ҳарбийлар, ҳам тинч аҳолига қарата ўт очган, шунингдек, асирларни гаровга олган. Ҳаракатнинг ҳарбий қаноти “Ал-Қассам” бригадалари “Ал-Ақса тўфони” операциясини эълон қилди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Ҳужум ортидан бир неча кун ичида Исроил ҳарбийлари чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва анклавдаги нишонларга, жумладан тинч аҳолига қарши ҳаво ҳужумларини бошлади. Бундан ташқари, Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Янгиликлар лентаси
0