https://sputniknews.uz/20231108/xitoyliklar-fargona-viloyatida-makkajoxori-etishtirmoqchi-40782470.html
Хитойликлар Фарғона вилоятида маккажўхори етиштирмоқчи
Хитойликлар Фарғона вилоятида маккажўхори етиштирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилояти Пекин билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди. 08.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-08T08:58+0500
2023-11-08T08:58+0500
2023-11-08T11:39+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27475218_1:0:600:337_1920x0_80_0_0_51b23c404586d54113fefff2585e213f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Фарғона вилоятида Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган маккажўхори экиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази вакилларини қабул қилди. Учрашувда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди.Қайд этилишича, илмий-тадқиқот маркази ишлаб чиқараётган уруғлар ва кўчатлар Фарғона вилояти иқлимига мос келади.Таъкидланишича, вилоят селекционер-олимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегация келгуси ойда Пекинга боради. Улар маккажўхори уруғининг тажриба партиясини биргаликда тайёрлашда иштирок этади.Хитой маккажўхоричилигида асосий ўринни эгаллаб келаётган бу уруғни ҳозир Вьетнам ва Покистонда ҳам жуда катта майдонларда экиш йўлга қўйилган.
ўзбекистон
хитой
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27475218_76:0:525:337_1920x0_80_0_0_fa8d6f6e07508b75f52aee42ea7ba58f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, фарғона вилояти
жамият, ўзбекистон, хитой, фарғона вилояти
Хитойликлар Фарғона вилоятида маккажўхори етиштирмоқчи
08:58 08.11.2023 (янгиланди: 11:39 08.11.2023) Фарғона вилояти Пекин билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Фарғона вилоятида Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган маккажўхори экиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази вакилларини қабул қилди. Учрашувда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, илмий-тадқиқот маркази ишлаб чиқараётган уруғлар ва кўчатлар Фарғона вилояти иқлимига мос келади.
“Ҳамкорликнинг дастлабки босқичида тажриба сифатида вилоятимизда маълум бир майдонда ғалладан кейин озуқа-ем учун мўлжалланган маккажўхори ўрнига марказ томонидан ишлаб чиқилган ширин маккажўхорини экишни йўлга қўйишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, вилоят селекционер-олимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегация келгуси ойда Пекинга боради. Улар маккажўхори уруғининг тажриба партиясини биргаликда тайёрлашда иштирок этади.
Хитой маккажўхоричилигида асосий ўринни эгаллаб келаётган бу уруғни ҳозир Вьетнам ва Покистонда ҳам жуда катта майдонларда экиш йўлга қўйилган.