Мирзиёев Қирғизистон ва Туркия президентлари билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Садир Жапаров ва Режеп Таййип Эрдоған ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажми жадал суръатда ўсмоқ, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Тадбирларга бой маданий-гуманитар ҳамкорлик дастури рўёбга чиқарилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини тез фурсатда бошлаш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Бундан ташқари, Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви
Встреча Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаол давом эттирилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо, саноат, инновациялар, энергетика, транспорт, таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳа ва дастурларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви
Встреча Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви
Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан,Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.
Янгиликлар лентаси
0