https://sputniknews.uz/20231108/mirziyoev-iqtisodiy-hamkorlik-tashkiloti-bosh-kotibini-qabul-qildi-40813004.html
Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
2023-11-08T17:44+0500
2023-11-08T17:44+0500
2023-11-08T17:46+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40811538_45:65:1239:737_1920x0_80_0_0_245423101351f64cf64e4fcce4286689.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бирлашма доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу кўп томонлама тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.Давлат раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.Ўзбекистоннинг 2021 йилги Ашхобод саммити давомида илгари сурилган ташаббуслари изчил амалга оширилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40811538_113:21:1186:826_1920x0_80_0_0_552a5f209b90f225e51d9ef55d69368a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
мирзиёев иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
17:44 08.11.2023 (янгиланди: 17:46 08.11.2023) Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Бирлашма доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу кўп томонлама тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.
Бош котиб Ўзбекистон ИҲТ фаолиятида фаол иштирок этаётгани, илк бор Тошкентда “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтказиладиган ИҲТнинг навбатдаги саммити юқори савияда тайёрлангани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистоннинг 2021 йилги Ашхобод саммити давомида илгари сурилган ташаббуслари изчил амалга оширилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.