https://sputniknews.uz/20231108/mdh-putin-40809206.html
Айрим давлатлар МДҲ барқарорлигини заифлаштиришга уринмоқда — Путин
Айрим давлатлар МДҲ барқарорлигини заифлаштиришга уринмоқда — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Айрим мамлакатлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги қонуний ҳокимият, анъанавий қадриятлар ва умуман олганда вазиятни издан чиқаришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашуви иштирокчиларига йўлланган видеомурожаатида маълум қилди.
2023-11-08T19:50+0500
2023-11-08T19:50+0500
2023-11-08T19:50+0500
россия
владимир путин
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40810436_0:521:2714:2048_1920x0_80_0_0_b1631eb3b1955e34ad5935a3a6c26390.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Айрим мамлакатлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги қонуний ҳокимият, анъанавий қадриятлар ва умуман олганда вазиятни издан чиқариб, барбод қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашуви иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.Путин МДҲ мамлакатлари учун терроризм ва уюшган жиноятчилик, наркотик савдоси ва ноқонуний миграция, радикализм ва экстремизм ҳамда иқтисодий, ахборот, технология ва биологик соҳасидаги хатарлар каби умумий таҳдидлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди.Россия етакчисининг таъкидлашича, буларнинг бари мувофиқлаштирилган муносабат билдиришини талаб этади.Путин хавфсизлик кенгаши орқали ҳамкорлик бундан кейин ҳам МДҲ мамлакатлари барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга, умумий мақсадларга эришиш учун келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20231108/putin-markaziy-osiyo-davlatlari-ortasidagi-hamkorlikning-foydalari-haqida-gapirdi-40787005.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40810436_169:262:2551:2048_1920x0_80_0_0_78d0dee3264b371dd5a1df29856eb1fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ) мамлакатлари владимир путин
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ) мамлакатлари владимир путин
Айрим давлатлар МДҲ барқарорлигини заифлаштиришга уринмоқда — Путин
Россия президентининг сўзларига кўра, глобал беқарорлик Евроосиёга ҳам кўчмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Айрим мамлакатлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги қонуний ҳокимият, анъанавий қадриятлар ва умуман олганда вазиятни издан чиқариб, барбод қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашуви иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида
маълум қилди. “Глобал беқарорлик Евроосиёга ҳам кўчмоқда. Боз устига, айрим мамлакатларнинг хатти-ҳаракатлари МДҲ мамлакатларида қонуний ҳокимият, жамият барқарорлиги ва анъанавий қадриятларни барбод қилишга, бизнинг яқин савдо, кооперация, маданий алоқаларимизни бузишга бевосита қаратилган”, - деди Россия раҳбари.
Путин МДҲ мамлакатлари учун терроризм ва уюшган жиноятчилик, наркотик савдоси ва ноқонуний миграция, радикализм ва экстремизм ҳамда иқтисодий, ахборот, технология ва биологик соҳасидаги хатарлар каби умумий таҳдидлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди.
Россия етакчисининг таъкидлашича, буларнинг бари мувофиқлаштирилган муносабат билдиришини талаб этади.
Путин хавфсизлик кенгаши орқали ҳамкорлик бундан кейин ҳам МДҲ мамлакатлари барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга, умумий мақсадларга эришиш учун келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.