https://sputniknews.uz/20231108/garb-inqiroz-40796830.html
Ғарб номақбул мамлакатларда инқироз келтириб чиқаришга уринмоқда – Патрушев
Ғарб номақбул мамлакатларда инқироз келтириб чиқаришга уринмоқда – Патрушев
Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон бошчилигидаги Ғарб “номақбул мамлакатларда” инқирозли ҳолатларни келтириб чиқариб ва қўллаб-қувватлаб, у ердаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада МДҲдан бўлган ҳамкасблари билан учрашувда маълум қилди.
2023-11-08T14:26+0500
2023-11-08T14:26+0500
2023-11-08T14:26+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ғарб
николай патрушев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/543/89/5438944_359:130:2877:1546_1920x0_80_0_0_b3eaa8b7cf02f73f7d694b13b7de6743.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Вашингтон бошчилигидаги Ғарб “номақбул мамлакатларда” инқирозли ҳолатларни келтириб чиқариб ва қўллаб-қувватлаб, у ердаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада МДҲдан бўлган ҳамкасблари билан учрашувда маълум қилди.У Ғарб мамлакатлари мажбурлашнинг кенг воситасидан, жумладан, шантаж, жамоат фикрини манипуляция қилиш қилиш, куч ишлатиш таҳдиди, ҳукуматни конституцияга қарши равишда алмаштиришга уринишлардан фойдаланаётганига эътибор қаратди.Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Вашингтон, Лондон ва Брюссель ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун рўй бераётган воқеаларга ва у ёки бу ҳаракатларнинг халқаро ҳуқуққа мос келишига баҳо беришда очиқчасига иккиюзламачилик қилаётганини қайд этди.“Талай мисоллар келтириш мумкин. Киев режими жиноятларини рағбатлантириб, Молдовадаги қонунлар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишига кўз юмиб, улар Россия ва Беларусни қоралашади, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги воқеаларни суриштиришни талаб қилишади, ўзбошимчалик билан бир томонлама чеклов чораларини киритишади”, - дея эслатди Патрушев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/543/89/5438944_295:32:2877:1969_1920x0_80_0_0_33090f48e03d1bcd06cf8f63fc89a177.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарб номақбул мамлакатлар инқироз николай патрушев
ғарб номақбул мамлакатлар инқироз николай патрушев
Ғарб номақбул мамлакатларда инқироз келтириб чиқаришга уринмоқда – Патрушев
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Ғарб мамлакатлари мажбурлашнинг кенг воситасидан фойдаланаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Вашингтон бошчилигидаги Ғарб “номақбул мамлакатларда” инқирозли ҳолатларни келтириб чиқариб ва қўллаб-қувватлаб, у ердаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада МДҲдан бўлган ҳамкасблари билан учрашувда маълум қилди.
“АҚШ ва унинг иттифоқчилари дунёга уларнинг ўзлари яккаликда ўрнатган қоидаларга асосланган ва фақат улар манфаатларида бўлган тартибни мажбурлаб ўтказиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган халқаро ҳуқуқ тизимини мунтазам равишда барбод қилиб келмоқда”, - деди Патрушев.
У Ғарб мамлакатлари мажбурлашнинг кенг воситасидан, жумладан, шантаж, жамоат фикрини манипуляция қилиш қилиш, куч ишлатиш таҳдиди, ҳукуматни конституцияга қарши равишда алмаштиришга уринишлардан фойдаланаётганига эътибор қаратди.
“Номақбул мамлакатларида” вазиятни бир мақсадни кўзлаган ҳолда беқарорлаштириш, дунёнинг турли минтақаларида инқирозли вазиятларни юзага келтириш ва қўллаб-қувватлашга оид ишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боз устига, НАТО Ғарбнинг коллектив тажовузи воситаси сифатида батамом шаклланди”, - дея таъкидлади Патрушев.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Вашингтон, Лондон ва Брюссель ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун рўй бераётган воқеаларга ва у ёки бу ҳаракатларнинг халқаро ҳуқуққа мос келишига баҳо беришда очиқчасига иккиюзламачилик қилаётганини қайд этди.
“Талай мисоллар келтириш мумкин. Киев режими жиноятларини рағбатлантириб, Молдовадаги қонунлар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишига кўз юмиб, улар Россия ва Беларусни қоралашади, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги воқеаларни суриштиришни талаб қилишади, ўзбошимчалик билан бир томонлама чеклов чораларини киритишади”, - дея эслатди Патрушев.