https://sputniknews.uz/20231107/sport-talim-muassasalari-hujjat-topshirish-tartibi-40740197.html
Айрим спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгарди
Айрим спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади.
2023-11-07T11:00+0500
2023-11-07T11:00+0500
2023-11-07T11:00+0500
спорт
ўзбекистон
ҳужжатлар
отм
абитуриент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_8f6b1b2cd065832a94ebcee9ed1e9f52.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Айрим спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгарди. Бу Ҳукумат қабул қилган 583-сонли қарорда назарда тутилган.“Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Ҳужжат билан давлат спорт таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тақдиқланди.Унга кўра, давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар ҳар йили қуйидаги муддатларда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади:Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.Шунга кўра, қабул комиссияси 1 иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.Мурожаат рад этилганда ариза берувчи 5 иш кунида аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.Мазкур давлат хизмати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилиши белгиланган. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 1 январгача давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланиб, ўз расмий сайтида эълон қилинади.Ушбу тартиб бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
https://sputniknews.uz/20231104/milliy-futbol-markazi-va-futbol-boyicha-maxsus-telekanal-tashkil-qilinadi-40688705.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e8e079d3de086031d31afb5bac140a80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиб
спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиб
Айрим спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгарди
Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Айрим спорт таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгарди. Бу Ҳукумат қабул қилган 583-сонли қарорда
назарда тутилган. “Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан давлат спорт таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тақдиқланди.
Унга кўра, давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар ҳар йили қуйидаги муддатларда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади:
Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам);
Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпиа ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 августдан 21 августгача (шу куни ҳам).
"Сўровнома тўлдирилиб, 3 иш кунида кўриб чиқилади", — дейилади ҳужжат матнида.
Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.
Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Шунга кўра, қабул комиссияси 1 иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мурожаат рад этилганда ариза берувчи 5 иш кунида аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
“Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди”, — дейилади хабарда.
Мазкур давлат хизмати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилиши белгиланган. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 1 январгача давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланиб, ўз расмий сайтида эълон қилинади.
Ушбу тартиб бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.