https://sputniknews.uz/20231107/jidda-ayollar-konferentsiyasi-40741249.html
Ўзбекистон делегацияси Жиддада ўтказилаётган “Исломда аёллар” конференциясида қатнашмоқда
Ўзбекистон делегацияси Жиддада ўтказилаётган “Исломда аёллар” конференциясида қатнашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур тадбирда “Жамиятда адолатни тарғиб қилиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий ислоҳот ва сиёсий ташаббуслар бўйича йўл харитаси” ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
2023-11-07T11:27+0500
2023-11-07T11:27+0500
2023-11-07T11:40+0500
жамият
ўзбекистон
халқаро конференция
аёллар
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/07/40740870_0:119:1280:839_1920x0_80_0_0_4bf2c0634bc9efeca4bae80dcb7310f5.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Жидда шаҳрида “Исломда аёллар” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда, дея хабар берди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.Делегация таркибида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳам иштирок этмоқда.Мазкур тадбирда “Жамиятда адолатни тарғиб қилиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий ислоҳот ва сиёсий ташаббуслар бўйича йўл харитаси” ишлаб чиқилиши режалаштирилган.5 та ишчи сессияда аёлларнинг мақоми ва ҳуқуқи, таълим ва меҳнат имкониятини кенгайтириш истиқболи, замонавий жамиятда хотин-қизлар билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинади.
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/07/40740870_7:68:1145:922_1920x0_80_0_0_aecacffd6742ac1d013eb055439ed01b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон делегацияси жидда “исломда аёллар”
ўзбекистон делегацияси жидда “исломда аёллар”
Ўзбекистон делегацияси Жиддада ўтказилаётган “Исломда аёллар” конференциясида қатнашмоқда
11:27 07.11.2023 (янгиланди: 11:40 07.11.2023) Мазкур тадбирда “Жамиятда адолатни тарғиб қилиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий ислоҳот ва сиёсий ташаббуслар бўйича йўл харитаси” ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Жидда шаҳрида “Исломда аёллар” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда, дея
хабар берди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
Делегация таркибида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳам иштирок этмоқда.
“Исломда аёллар” халқаро конференцияси хотин-қизларнинг муваффақияти, тараққиётдаги роли ва ҳиссаси, жамиятдаги ўрнини таъкидлаш, исломда аёллар ҳуқуқини камситувчи шубҳа ва нотўғри қарашларга муносабат билдиришдан иборат.
Мазкур тадбирда “Жамиятда адолатни тарғиб қилиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий ислоҳот ва сиёсий ташаббуслар бўйича йўл харитаси” ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
5 та ишчи сессияда аёлларнинг мақоми ва ҳуқуқи, таълим ва меҳнат имкониятини кенгайтириш истиқболи, замонавий жамиятда хотин-қизлар билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинади.