Фаластин-Исроил можароси янги иштирокчиларни жалб қилмоқда – Сисоев

© AFP 2023 / ARIS MESSINISҒазо секторини ўққа тутаётган Исроил армияси гаубицаси
Ғазо секторини ўққа тутаётган Исроил армияси гаубицаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари бир йил ичида дунёдаги вазият жиддий ўзгарганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Фаластин-Исроил можароси янги иштирокчиларни жалб қилмоқда. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) аксилтеррор маркази раҳбари Евгений Сисоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда. У “Ишонч, ҳамкорлик ва профессионализм – хавфсиз келажак гарови” мавзусида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Сисоевнинг таъкидлашича, бир йил ичида дунёдаги вазият жиддий ўзгарган. У мисол сифатида бошланиши азалги ҳудудий баҳсга бориб тақаладиган Фаластин-Исроил можароси кескинлашганини келтирди.

“Бу можаро ўз орбитасига тобора янги минтақавий ва минтақадан ташқари ўйинчиларни жалб қилмоқда ва фожиавий оқибатларини олдиндан айтиш мушкул бўлган глобал кўлам тусини олиш хавфи бор”, - деди Сисоев.

Унинг сўзларига кўра, жамият ҳозир кузатиб турган мавжуд дунё тартибининг барбод бўлиши ва халқаро ҳуқуқ заволи ўтган аср ўртасида яратилган тинчликни таъминлаш кафолатлари ва сайёрадаги барқарорлик роли йўқолганидан дарак беради.
“Бу халқаро хавфсизлик тизимида рўй бераётган тектоник ўзгаришларни англатади. Бундай шарт-шароитларда терроризм геосиёсий курашдаги воситалардан бири бўлди”, - деди Сисоев.
Исроил-Фаластин можароси

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 10 минг кишидан ошган.

Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0