Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда озиқ-овқат билан таъминланганлик даражаси — 93%

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишҒалла ўриб олиш — Россия, Краснодар ўлкаси
Ғалла ўриб олиш — Россия, Краснодар ўлкаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ агросаноати органик маҳсулотлар магазинларда пайдо бўлиш ва ЕОИИ стандартларини бошқа давлатлар томонидан тан олиниши устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ўзини ўзи озиқ-овқат билан таъминлаш даражаси 93 фоизни ташкил этади, деди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) қишлоқ хўжалиги сиёсати департаменти директори Армен Арутюнян Самарқандда бўлиб ўтган Евроосиё Верона форуми доирасида.

“Биз ўзимизни етарли маҳсулот билан таъминлаймиз. Яъни, бизда ўз-ўзини таъминлаш даражаси аллақачон юқори. Шунингдек, биз эркин савдо зоналарини тузиш орқали янги имкониятлар яратмоқдамиз. Эрон билан вақтинчалик эркин савдо зонамиз бор ва менимча, шу ҳафта эркин савдо ҳудуди бўйича якуний ҳужжат имзоланади. Худди шу зона Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ва Вьетнам ўртасида ҳам яратилган. Бу мамлакатлар учун, бизнинг бозорда ўз ўрнини топиш учун кўпроқ имкониятларга эга, лекин биз ҳамма билан ҳамкорлик учун очиқмиз”, — деди Арутюнян.

Қишлоқ хўжалик депаратаменти директори сўзларига кўра, ЕОИИ бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улуши тобора ортиб бормоқда ва шу билан бирга органик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари магазинларда пайдо бўлиши учун шароит яратилмоқда. Арутюнян ЕОИИ органик маҳсулотлар экспорти учун ҳам шароит яратаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
"Органик маҳсулотларимиз бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинишидан манфаатдор эканлигимиздан келиб чиқиб, илғор халқаро тажриба асосида қонун ҳужжатларини тайёрладик", – деди Арютунян.
Арутюнян айтишига кўра, ЕОИИ давлатлари орасида агросаноат соҳасида 2012-2018 йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баравар ошган, янги қўшма корхоналар ташкил этилган. Ва шу билан бирга яқинда ЕОИИда уч ва ундан ортиқ давлатлар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналарни молиялаштириш учун махсус механизмлар ҳам яратилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0