Бугун айрим туманларда "свет" бўлмайди — манзиллар

© unsplash/Sixteen Miles OutЛампочка. Иллюстративное фото
Лампочка. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 07 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Олмазор тумани: "Истиқбол" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Чилонзор тумани: "Зарқўрғон" МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача
Юнусобод тумани: "Биллур" МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0