АҚШ аллақачон билади. Зеленскийнинг сири очилди

© AP Photo / Evan VucciАҚШ Украина президенти Владимир Зеленский
АҚШ Украина президенти Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
Германиялик тадбиркор Ким Дотком: АҚШ Зеленский сайловларда ғалаба қозонмаслигини билади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. АҚШ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қайта сайлана олмаслигини жуда яхши тушунади, шунинг учун Вашингтон Киев расмийлари томонидан демократик асосларнинг бузилишига кўз юммоқда. Бу ҳақида германиялик тадбиркор Ким Дотком Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Зеленский яна сайловларни бекор қилмоқда. АҚШ ҳукумати бизга прокси уруши демократияни ҳимоя қилишга қаратилганини айтмоқда. Улар ўзларининг қўғирчоқлари қайта сайловларда ғалаба қозона олмаслигини билишади”, — деди у.
Кеча Владимир Зеленский Украинада давлат раҳбари сайлови вақти ҳали келмаганини айтди. Сайлов 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак эди.
Зеленский аввалроқ сайловни ҳарбий ҳолат вақтида ўтказиш тақиқланганини, аммо парламент тегишли қонунчилик ўзгаришларини қўллаб-қувватласа, Ғарб пул ажратса ва кузатувчилар “окопларда” бўлса ҳам, бундай имконият борлигини айтган эди.
Украинанинг “New Voice” газетасига кўра, Олий Рада депутатлари келаси йилги президентлик сайловларини фронтга яқин ҳудудларда ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини аллақачон ишлаб чиқишган.
Янгиликлар лентаси
0