"Жиноятга алоқадор": Эрон президенти Исроилнинг иттифоқчиларини қоралади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишИброҳим Раисий
Иброҳим Раисий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2023
Oбуна бўлиш
Раисий: Исроилнинг барча иттифоқчилари фаластинликларга қарши жиноятларга алоқадор.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Эрон президенти Иброҳим Раисий Исроилни қўллаб-қувватлаётган барча давлатларни фаластинликларга қарши содир этилган жиноятларга алоқадорликда айблади.
Эрон раҳбари Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданий билан ўтказган қўшма матбуот анжумани чоғида ҳар икки давлат ҳам Ғазо сектори аҳолисини бомбардимон қилишни имкон қадар тезроқ тўхтатиш ва ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини таъминлаш зарур деб билишини айтди.
"Америка қуроллари ва АҚШ разведка хизматларининг Исроилга ёрдами Тель-Авивни ғазоликларни ўлдиришда жасоратлироқ қилади. Биз Исроилнинг барча тарафдорлари Фаластин халқига қарши жиноятга алоқадор деб ҳисоблаймиз", — дея Раисий сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Исроил-Фаластин можароси

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 10 минг кишидан ошган.

Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0