https://sputniknews.uz/20231106/aqsh-ukraina-mojaro-qorqish-40720045.html
"Биз етарли бўлмаймиз": АҚШ Украинадан ҳам баттар можародан қўрқади
"Биз етарли бўлмаймиз": АҚШ Украинадан ҳам баттар можародан қўрқади
Sputnik Ўзбекистон
NI: Украинадаги можаро Америка Қўшма Штатлари барча иттифоқчиларига ёрдам бера олмаслигини кўрсатди.
2023-11-06T13:37+0500
2023-11-06T13:37+0500
2023-11-06T16:08+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39275426_0:89:1438:898_1920x0_80_0_0_9ed19615e2a867d8d2b17dfaee7ca3e6.png
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган маблағи Вашингтонда барча иттифоқчиларга ёрдам беришга етарли куч йўқлигини кўрсатди. Бу ҳақида Американинг “Мустақил институти” таҳлил марказининг катта илмий ходими Айван Иланд маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Иланд АҚШ давлат қарзининг улкан ҳажмига эътибор беришга чақирди. Унинг таъкидлашича, Киев ва Тел-Авивнинг қўллаб-қувватланиши унинг янада ўсишига ёрдам беради.Таҳлилчи, шунингдек, АҚШнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 50 фоиздан бугунги кунда 15 фоизга тушиб қолганини қайд этди.Шу билан бирга, Америка дунёдаги барча мудофаа харажатларининг 40 фоизини ўз зиммасига олади, деди эксперт. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар "жуда кўп нарсани ўз зиммасига олди".
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39275426_258:29:1417:898_1920x0_80_0_0_6f4a636abbd2179aeee1ab1f62c9226d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украинадаги можаро америка қўшма штатлари иттифоқчилар
украинадаги можаро америка қўшма штатлари иттифоқчилар
"Биз етарли бўлмаймиз": АҚШ Украинадан ҳам баттар можародан қўрқади
13:37 06.11.2023 (янгиланди: 16:08 06.11.2023) NI: Украинадаги можаро Америка Қўшма Штатлари барча иттифоқчиларига ёрдам бера олмаслигини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган маблағи Вашингтонда барча иттифоқчиларга ёрдам беришга етарли куч йўқлигини кўрсатди. Бу ҳақида Американинг “Мустақил институти” таҳлил марказининг катта илмий ходими Айван Иланд маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Биргина Украинадаги можарода катта йўқотишлар ва қуролларни алмаштириш ҳамда қимматбаҳо ўқ-дориларнинг сарфланиши америкаликларни АҚШ дунё бўйлаб тобора кенгайиб бораётган бир қатор мамлакатларни ҳимоя қилишга расман ва норасмий ваъда бериб, ўзини ҳаддан ташқари ошириб юбордими ёки йўқми деган савол уйлашга мажбур қилиши керак”, — деб ёзади эксперт.
Иланд АҚШ давлат қарзининг улкан ҳажмига эътибор беришга чақирди. Унинг таъкидлашича, Киев ва Тел-Авивнинг қўллаб-қувватланиши унинг янада ўсишига ёрдам беради.
Таҳлилчи, шунингдек, АҚШнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 50 фоиздан бугунги кунда 15 фоизга тушиб қолганини қайд этди.
Шу билан бирга, Америка дунёдаги барча мудофаа харажатларининг 40 фоизини ўз зиммасига олади, деди эксперт. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар "жуда кўп нарсани ўз зиммасига олди".
"Келажакда, агар бизнинг икки расмий иттифоқдошимиз бир вақтнинг ўзида ҳужумга учраса, бу шундай солиқ оқимини келтириб чиқарадики, Украинадаги харажатлар нисбатан сўниб кетади", — дея қўшимча қилди у.