Ўзбекистонлик қиличбозлар Жаҳон кубогида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

© НОКУзбекским саблисткам удалось завоевать блистательный результат, удостоившись золота и бронзы.
Узбекским саблисткам удалось завоевать блистательный результат, удостоившись золота и бронзы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
Дунёнинг турли мамлакатларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичидан ўрин олган мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Жаҳон кубогида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Айни кунларда дунёнинг турли мамлакатларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичидан ўрин олган мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
Ёш қиличбозларнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Бу гал саблячи қизлар юксак маҳорат кўрсатиб, олтин ва бронза медалларга эга чиқишди.
Ушбу йўналишдаги баҳсларга Баҳрайннинг Манама шаҳри мезбонлик қилди.
© НОКУзбекским саблисткам удалось завоевать блистательный результат, удостоившись золота и бронзы.
Узбекским саблисткам удалось завоевать блистательный результат, удостоившись золота и бронзы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Узбекским саблисткам удалось завоевать блистательный результат, удостоившись золота и бронзы.
"Мусобақада Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиби Гулистан Пердибаева барча рақибларини ишончли ҳисобларда мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Осиё ўйинларининг кашфиётларидан яна бири Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди. Бугун қизлар жамоавий дастурда ҳам чемпионлик учун жанг қилишади.
Шунингдек, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларни қабул қилмоқда. Мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломбек Абдазов олтин медални қўлга киритди. У муросасиз кечган финал жангида қувайтлик Муҳаммад Абдулкарим устидан 15:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эль-Салвадор мамлакати шпага қуролида кечаётган беллашувларга мезбонлик қилямоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи кунда 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Қизлар ўртасида кечган беллашувларда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори Дилназ Мурзатаева барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бибимарям Сапарова эса бронза медали билан тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0