Исроил вазири Ғазо секторига ядровий зарба бериш эҳтимоли борлигини маълум қилди

© Fotolia / Romolo TavaniЯдерный взрыв
Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
Элияху: Ғазога атом бомбасини ташлаш можародаги имкониятлардан биридир.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси вазири Амихай Элияхунинг айтишича, Ғазо секторига атом бомбасини ташлаш можаронинг ривожланиши учун "имкониятлардан бири", бунга жавобан ҳукумат ва исроиллик сиёсатчилар бундай баёнотни қоралаган. Бу ҳақда РИА Новости Times of Israel нашрига таяниб хабар берди.
Kol Berama радиостанциясига берган интервюсида анклавга атом бомбасини ташлаш керакми, деган саволга мерос вазири Амихай Элияху “бу имкониятлардан бири”, деб жавоб берди, деб ёзади нашр.
Бундан ташқари, сиёсатчи Ғазога ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамининг қабул қилинишига рози эмаслигини айтиб, Исроил "нацистлар"га инсонпарварлик ёрдамини ўтказмаслигини ва "Ғазода иштирок этмаган тинч аҳоли деган нарса йўқлигини" айтди.
Нашрнинг ёзишича, кейинроқ Х ижтимоий тармоғида Элияху ўз сўзларини рад этишга уриниб, атом бомбаси ҳақидаги мулоҳаза метафора эканлиги ҳар қандай ақли расо одамга аён эканлигини ёзган.
Исроил Бош Вазирлик идораси ижтимоий тармоқ орқали Элияхунинг сўзлари "ҳақиқатга тўғри келмайди" ва Исроил ва ЦАХАЛ бегуноҳ одамларга зарар етказмаслик учун халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилаётганини билдирди.
Бундан ташқари, Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид вазирнинг баёнотларини танқид қилиб, Нетаняху бугун Элияхуни ишдан бўшатиш кераклигини айтди.
Янгиликлар лентаси
0