https://sputniknews.uz/20231105/evropa-chivin-xavfli-virus-40700036.html
Европада чивинлар орқали хавфли вирус тарқалмоқда — кейинги 30 йил учун прогноз
Европада чивинлар орқали хавфли вирус тарқалмоқда — кейинги 30 йил учун прогноз
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар хавфли вирус тарқалишида тажовузкор чивинларни айблашиоқда.
2023-11-05T08:46+0500
2023-11-05T08:46+0500
2023-11-05T08:46+0500
дунёда
дунё янгиликлари
европа
вирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23551627_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_36029662a8abc4172d7ccd3879bed67f.jpg
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Италия, Франция ва Испанияда юздан ортиқ одам данг безгаги билан касалланган. Бу ҳақида Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказига таяниб, Nature нашри хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.Данг безгагини маҳаллий шароитга мослаша олган осиёлик йўлбарс чивинлари олиб юради. Олимлар минтақада доимий инфекция эпидемияси пайдо бўлишидан қўрқишади.Октябрь ойи сўнгида Европада данг вируси билан маҳаллий инфекциянинг 105 та ҳолати тасдиқланган, улардан 66 таси Италияда, 36 таси Францияда ва учтаси Испанияда.Денга иситмаси Флавивируслар жинсидан бир хил номдаги РНК ўз ичига олган вирус туфайли юзага келади. Одамларга юқадиган тўртта серотип маълум. Энг хавфлиси биринчи ва учинчи бўлиб, улар бирламчи инфекция пайтида геморрагик шокгача бўлган иситманинг янада оғир шаклини келтириб чиқаради.Вирус чивинлар орқали тарқалади. Чақишдан кейин инкубация даври уч кундан икки ҳафтагача давом этади. Баъзиларида касаллик аломатларсиз кечади, шунинг учун одамлар шифокорга мурожаат қилмайди. Бошқаларида иситма, бош оғриғи, титроқ, кўнгил айниши ва тошмалар пайдо бўлади.Денге Жануби-Шарқий Осиёдан келиб чиққан бўлиб, у асосан Aedes aegypti ёки сариқ иситма, чивинлар томонидан юқади. Ушбу турдаги чивинлар жуда тажовузкор, ҳатто кун давомида фаол ва қон сўрувчи чивинларнинг барча инвазив турлари орасида Европа учун энг хавфли ҳисобланади.Nature Microbiology журналида чоп этилган мақолага кўра, Қўшма Штатларда Aedes aegypti йилига тахминан 250 километр тезликда шимолга силжийди ва 2050 йилга келиб Чикагога этиб боради.Aedes atropalpus Америкага секинроқ кенгаймоқда — йилига 60 километр. Европада эса аксинча. Сариқ иситма чивинлари фақат жанубий Италия ва Туркиядаги бир нечта алоҳида ҳудудларда ўзини намоён қилади.Кейинги 30 йил ичида унинг Жанубий Америка ва Шарқий Африканинг баланд тоғларида ўрнашишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. 2080 йилга бориб, 197 мамлакатда қон сўрувчи ҳашаротларнинг ушбу тури юқтирган инфекциялар хавфи мавжуд.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23551627_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c8f71c933d33cbe5b12dc14b12c05d05.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европада чивин хавфли вирус данг безгаги aedes aegypti
европада чивин хавфли вирус данг безгаги aedes aegypti
Европада чивинлар орқали хавфли вирус тарқалмоқда — кейинги 30 йил учун прогноз
Олимлар хавфли вирус тарқалишида тажовузкор чивинларни айблашиоқда.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Италия, Франция ва Испанияда юздан ортиқ одам данг безгаги билан касалланган. Бу ҳақида Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказига таяниб, Nature нашри хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Данг безгагини маҳаллий шароитга мослаша олган осиёлик йўлбарс чивинлари олиб юради. Олимлар минтақада доимий инфекция эпидемияси пайдо бўлишидан қўрқишади.
Октябрь ойи сўнгида Европада данг вируси билан маҳаллий инфекциянинг 105 та ҳолати тасдиқланган, улардан 66 таси Италияда, 36 таси Францияда ва учтаси Испанияда.
Денга иситмаси Флавивируслар жинсидан бир хил номдаги РНК ўз ичига олган вирус туфайли юзага келади. Одамларга юқадиган тўртта серотип маълум. Энг хавфлиси биринчи ва учинчи бўлиб, улар бирламчи инфекция пайтида геморрагик шокгача бўлган иситманинг янада оғир шаклини келтириб чиқаради.
Вирус чивинлар орқали тарқалади. Чақишдан кейин инкубация даври уч кундан икки ҳафтагача давом этади. Баъзиларида касаллик аломатларсиз кечади, шунинг учун одамлар шифокорга мурожаат қилмайди. Бошқаларида иситма, бош оғриғи, титроқ, кўнгил айниши ва тошмалар пайдо бўлади.
Денге Жануби-Шарқий Осиёдан келиб чиққан бўлиб, у асосан Aedes aegypti ёки сариқ иситма, чивинлар томонидан юқади. Ушбу турдаги чивинлар жуда тажовузкор, ҳатто кун давомида фаол ва қон сўрувчи чивинларнинг барча инвазив турлари орасида Европа учун энг хавфли ҳисобланади.
"2050 йилга келиб, дунё аҳолисининг ярми сариқ иситма ва Осиё йўлбарслари чивинлари билан бирга яшашга мажбур бўлади", — дейилади хабарда.
Nature Microbiology журналида чоп этилган мақолага кўра, Қўшма Штатларда Aedes aegypti йилига тахминан 250 километр тезликда шимолга силжийди ва 2050 йилга келиб Чикагога этиб боради.
Aedes atropalpus Америкага секинроқ кенгаймоқда — йилига 60 километр. Европада эса аксинча. Сариқ иситма чивинлари фақат жанубий Италия ва Туркиядаги бир нечта алоҳида ҳудудларда ўзини намоён қилади.
Кейинги 30 йил ичида унинг Жанубий Америка ва Шарқий Африканинг баланд тоғларида ўрнашишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. 2080 йилга бориб, 197 мамлакатда қон сўрувчи ҳашаротларнинг ушбу тури юқтирган инфекциялар хавфи мавжуд.