https://sputniknews.uz/20231104/ozbekiston-karate-assotsiatsiyasi-tashkil-qilinadi-40689781.html
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади — президент қарори
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади — президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
2023-11-04T13:43+0500
2023-11-04T13:43+0500
2023-11-04T13:43+0500
спорт
ўзбекистон
каратэ
ўзбекистон каратэ ассоциацияси
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32610139_0:36:1280:756_1920x0_80_0_0_8cc03d1787f1015a540c874e6c77d706.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. “Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–356-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан:Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паракаратэни ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади.2023–2026 йилларда Ўзбекистонда каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар сонини 55 минг нафарга етказиш (жумладан, жорий йилда 40 минг нафар) назарда тутилган.2024 йилдан бошлаб ҳар йили:Қарорга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.2024 йил 1 мартгача жойларда каратэ билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади.2024/2025 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида каратэ бўйича бакалавриат таълим йўналишига ва магистратура мутахассислигига амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари жорий ўқув йилига нисбатан 2 бараварга оширилади.
https://sputniknews.uz/20231104/milliy-futbol-markazi-va-futbol-boyicha-maxsus-telekanal-tashkil-qilinadi-40688705.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32610139_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_50903f777b7b062509193061ead8ca21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади — президент қарори
Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. “Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–356-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали
хабар берди. Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан:
аҳолининг барча қатламлари каратэ билан шуғулланиши учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури амалга оширилади;
боғчаларда “Кидс каратэ” (kids karate) лойиҳаси ишга туширилади.
Қарор билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилиниб, жойларда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паракаратэни ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади.
2023–2026 йилларда Ўзбекистонда каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар сонини 55 минг нафарга етказиш (жумладан, жорий йилда 40 минг нафар) назарда тутилган.
2024 йилдан бошлаб ҳар йили:
республиканинг барча ҳудудларида 7 октябрь куни – Бутунжаҳон каратэ кунига бағишланган Каратэ фестивали;
каратэ ва паракаратэ бўйича нуфузли “Uzbekistan Open” халқаро турнири;
белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;
каратэ бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида “Ўзбекистон чемпионати” мусобақаси ўтказилади.
Қарорга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.
2024 йил 1 мартгача жойларда каратэ билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади.
2024/2025 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида каратэ бўйича бакалавриат таълим йўналишига ва магистратура мутахассислигига амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари жорий ўқув йилига нисбатан 2 бараварга оширилади.