https://sputniknews.uz/20231103/urganch-40665466.html
Урганч аэропортида хорижлик қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринди
Урганч аэропортида хорижлик қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
2023-11-03T16:40+0500
2023-11-03T16:40+0500
2023-11-03T16:40+0500
жамият
ўзбекистон
урганч
истанбул
аэропорт
чет эл фуқаролари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/03/40665563_83:0:1244:653_1920x0_80_0_0_e56c16e75486052074b38885a55d5f30.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Урганч халқаро аэропортида 50 дона қадимий, темурийлар даврига оид тангаларни олиб кетаётган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси хабар берди. Урганч аэропортидан Урганч-Истанбул рейси орқали учиб кетаётган чет эл фуқароси Р.В. йўловчиларнинг қўл ва юк багажлари махсус назорат рентген аппаратларидан ўтаётганда назоратчиларда шубҳа уйғотган.Мазкур тангалар темурийлар даврига оид бўлиб, тахминан XV асрларда Бухоро ва Самарқандда зарб этилган мисдан ясалган. Гумонланувчи оғзаки сўров пайтида бу ҳақида маълумот бермаган.Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.Ҳозир бу қадимий тангалар “Хива Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига топширилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
ўзбекистон
урганч
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/03/40665563_59:48:778:587_1920x0_80_0_0_41b2cedf5cbe354f91609cc0da3bad9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“урганч” халқаро аэропорти тангалар
“урганч” халқаро аэропорти тангалар
Урганч аэропортида хорижлик қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринди
Қадимий тангалар темурийлар даврига оид бўлиб, тахминан XV асрларда Бухоро ва Самарқандда зарб этилган мисдан ясалган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Урганч халқаро аэропортида 50 дона қадимий, темурийлар даврига оид тангаларни олиб кетаётган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси
хабар берди. Урганч аэропортидан Урганч-Истанбул рейси орқали учиб кетаётган чет эл фуқароси Р.В. йўловчиларнинг қўл ва юк багажлари махсус назорат рентген аппаратларидан ўтаётганда назоратчиларда шубҳа уйғотган.
Текширув натижаларига кўра, гумонланувчига тегишли бўлган шахсий буюмлар солинган қўл сумкаси ичида республика ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланган 50 дона қадимий тангалар аниқланган.
Мазкур тангалар темурийлар даврига оид бўлиб, тахминан XV асрларда Бухоро ва Самарқандда зарб этилган мисдан ясалган. Гумонланувчи оғзаки сўров пайтида бу ҳақида маълумот бермаган.
Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Ҳозир бу қадимий тангалар “Хива Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.