Туркий давлатлар ташкилотига кимлар киради

Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар ташкилотига кимлар киради ва унинг мақсадлари қандай?
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) — 2009 йил 3 октябрда "Нахчиван шартномаси" асосида ташкил этилган эди. Бош котибияти Истанбулда жойлашган.
Ташкилотнинг мақсади — туркий тилли давлатлар орасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақада тинчликни таъминлаш, халқаро майдонда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш.
Унинг дастлабки номи Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бўлиб, унга Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо бўлган. Ўзбекистон 2019 йилда тўлақонли аъзо бўлди. Венгрия ва Туркманистон ТДТда кузатувчи мақомига эга.
Бугунги кунда ТДТ ҳудуди тахминан 4,2 млн кв. кмни ташкил этади, аҳоли сони — 170 млн. киши.
Янгиликлар лентаси
0