Тошкент аэропорти олдида улкан Ўзбекистон байроғи ўрнатилди - видео

Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни энди баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади.
Тошкент халқаро аэропорти рўпарасида, йўл ўтказгичдан чиқишдаги айлана марказида Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Байроқ устунининг баландлиги 62 метр, байроқ матосининг ўлчами эса 12х24 метр.
Катта байроқ атрофида баландлиги 16 метр бўлган 38 та байроқ устунлари ўрнатилган. Бу байроқлар шаҳарда ўтказиладиган миллий ёки халқаро тадбирларга, хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.
Янгиликлар лентаси
0