Россия халқлари орасида душманлик тарқатиш уринишлари барбод бўлади — Путин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Китай для участия в мероприятиях третьего Международного форума "Один пояс, один путь". День второй.
Визит президента РФ В. Путина в Китай для участия в мероприятиях третьего Международного форума Один пояс, один путь. День второй. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Тиллар, динлар ва урф-одатларнинг хилма-хиллиги Россиянинг ҳақиқий бойлигидир, давлат ҳар бир халқнинг ўзига хослигини сақлаб қолишга эътибор қаратмоқда — Путин.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия халқлари ўртасида душманлик ва ксенофобия уруғини экишга бўлган барча уринишлар барбод бўлишга маҳкум, деди Россия президенти Владимир Путин “Россия халқлари” Бутунроссия форуми иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига йўллаган табригида.

“Ишончим комилки, орамизга адоват, ишончсизлик ва ксенофобия уруғини экишга қаратилган барча уринишлар, Россияга қарши қаратилган ҳар қандай провокация ва тажовузкор ҳаракатлар — барбод бўлади. Чунки биз ягона халқмиз, бизни умумий тарих, қардошлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ришталари боғлаб туради”, — дейилади президент телеграммасида.

Тиллар, динлар ва урф-одатларнинг хилма-хиллиги Россиянинг ҳақиқий бойлигидир, шунинг учун давлат ҳар бир халқнинг ўзига хослигини сақлашга катта эътибор қаратмоқда, деди Путин.
Миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш ва анъанавий қадриятларини мустаҳкамлаш — асосий вазифа бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу кенг кўламли ишларга диний, жамоат, илмий ташкилотлар, этник-маданий бирлашмаларнинг жиддий салоҳияти тўлиқ жалб этилиши муҳим, деди Россия раҳбари.
Президент, шунингдек, форум иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига муваффақиятлар тилади ва уларни яқинлашиб келаётган байрам – Миллий бирдамлик куни билан табриклади.
"Россия халқлари" 2020 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Бутунроссия форумидир. Форум умумроссия фуқаролик ўзига хослигини ва рус миллатининг бирлигини, миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш механизмларини ўрганиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Форумда ҳар йили Россия Федерациясининг барча таркибий тузилмалари вакиллари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0