https://sputniknews.uz/20231103/eoiida-tashqi-elektron-savdoni-tartibga-solish-takomillashtirilmoqda-40653267.html
ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солиш учун алоҳида орган ташкил этилди
ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солиш учун алоҳида орган ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солиш такомиллаштирилмоқда — ЕИК. 03.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-03T14:18+0500
2023-11-03T14:18+0500
2023-11-03T14:55+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
божхона божи
божхона
электрон савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16071407_0:74:3073:1802_1920x0_80_0_0_0f5d20f5fecd0db94c69ff3d7d9ee623.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. ЕОИИда ташқи электрон савдони такомиллаштириш мақсадида махсус орган ташкил қилинмоқда. Бу ҳақида ЕИКнинг Божхона қонунчилиги ва ижро амалиёти департаменти директори ўринбосари Татяна Дубровская Халқаро божхона форуми доирасида маълум қилди. Мутахассис айтишига кўра, ЕОИИда хорижий онлайн платформаларда сотиб олинган товарларни божхона расмийлаштируви билан алоҳида ташкилот шуғулланади. Унинг сўзларига кўра, божхона органларига трансчегаравий электрон тижоратни бошқаришда савдони ривожлантиришга кўмаклашувчи, шу билан бирга, мамлакатларимиз аҳолиси ва иқтисодиёти хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлайдиган замонавий ёндашувлар зарур.Электрон савдо оператори — ЕОИИда божхона фаолиятини тартибга солиш соҳасида янги юридик институт бўлиб, у жисмоний шахслар томонидан хорижий интернет-савдо платформаларида харид қилинадиган товарлар логистикаси, божхона декларацияси ва расмийлаштирувини комплекс таъминлайди. Электрон савдо операторини ташкил этиш ЕИК Кенгаши томонидан 2023 йил 23 июнь куни маъқулланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16071407_269:0:3000:2048_1920x0_80_0_0_c1d0d071e54cc1b3a92406e138e31d87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, божхона божи, божхона, электрон савдо
еоии, еик, божхона божи, божхона, электрон савдо
ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солиш учун алоҳида орган ташкил этилди
14:18 03.11.2023 (янгиланди: 14:55 03.11.2023) ЕОИИда ташқи электрон савдони тартибга солиш такомиллаштирилмоқда — ЕИК.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. ЕОИИда ташқи электрон савдони такомиллаштириш мақсадида махсус орган ташкил қилинмоқда. Бу ҳақида ЕИКнинг Божхона қонунчилиги ва ижро амалиёти департаменти директори ўринбосари Татяна Дубровская Халқаро божхона форуми доирасида
маълум қилди.
Мутахассис айтишига кўра, ЕОИИда хорижий онлайн платформаларда сотиб олинган товарларни божхона расмийлаштируви билан алоҳида ташкилот шуғулланади.
Янги регламент жараённи профессионаллаштиради ва якуний истеъмолчи учун қулайлик яратади. У ўз харидларини божхона расмийлаштирувидан ўтказмасдан ва ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар қилмасдан ўз вақтида олади. Хорижда сотиб олинган товарларни кузатиб бориш ва божхона органлари олдида жавобгарликни янги иштирокчи — Электрон савдо оператори ўз зиммасига олади. Биз оператор, божхона ва харидор ўртасида ҳамкорлик доирасини белгилаб олдик", — деди Дубровская давра суҳбатида.
Унинг сўзларига кўра, божхона органларига трансчегаравий электрон тижоратни бошқаришда савдони ривожлантиришга кўмаклашувчи, шу билан бирга, мамлакатларимиз аҳолиси ва иқтисодиёти хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлайдиган замонавий ёндашувлар зарур.
Электрон савдо оператори — ЕОИИда божхона фаолиятини тартибга солиш соҳасида янги юридик институт бўлиб, у жисмоний шахслар томонидан хорижий интернет-савдо платформаларида харид қилинадиган товарлар логистикаси, божхона декларацияси ва расмийлаштирувини комплекс таъминлайди. Электрон савдо операторини ташкил этиш ЕИК Кенгаши томонидан 2023 йил 23 июнь куни маъқулланган эди.