https://sputniknews.uz/20231103/aqsh-prezidentligiga-nomzod-putin-bilan-kelishuv-goyasini-taklif-qildi-40649274.html
АҚШ президентлигига номзод Путин билан "келишув" ғоясини таклиф қилди
АҚШ президентлигига номзод Путин билан "келишув" ғоясини таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Рамасвами, агар Россия Хитой билан иттифоқини бузса, АҚШ Украинани НАТОга қабул қилмасликни таклиф қилди. 03.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-03T13:11+0500
2023-11-03T13:11+0500
2023-11-03T14:13+0500
дунёда
ақш
хитой
россия
президент
сайловлар
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1d/38339718_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_53fd6f396120372945fd01a71d89f7f3.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Агар Москва Пекин билан иттифоқини бузишга рози бўлса, Вашингтон Украинани НАТОга қабул қилмасликка сўз беради. АҚШ президентлигига номзод Вивек Рамасвами у президент этиб сайланган тақдирда ушбу таклифни Путинга билдиришга ваъда берди. Бу Украина можаросининг ушбу эҳтимолий ечими бўлиши мумкин. Сиёсатчининг фикрига кўра, АҚШ учун ҳақиқий хавф туғдирадиган давлат бу — Хитой. Рамасвами, агар Москва бу келишувни қабул қилса, Вашингтон унинг раҳбарлиги остида "ҳозирги чегара чизиғини музлатиб қўйиши" ва Россия таркибига кирган ҳудудларни тан олишни назарда тутади. У буни ушбу ҳудудларда русийзабон аҳоли истиқомат қилиши билан асослайди.Аввалроқ Вивек Рамасвами АҚШ президенти этиб сайланса, Украинага “жаҳон уруши” бошлашига йўл қўймаслигини айтиб, ҳар бир давлатни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган эди.
хитой
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1d/38339718_376:0:2948:1929_1920x0_80_0_0_49c81b59c27d22a7091007dbed93a0e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, хитой, россия, президент, сайловлар, украина
дунёда, ақш, хитой, россия, президент, сайловлар, украина
АҚШ президентлигига номзод Путин билан "келишув" ғоясини таклиф қилди
13:11 03.11.2023 (янгиланди: 14:13 03.11.2023) Рамасвами, агар Россия Хитой билан иттифоқини бузса, АҚШ Украинани НАТОга қабул қилмасликни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Агар Москва Пекин билан иттифоқини бузишга рози бўлса, Вашингтон Украинани НАТОга қабул қилмасликка сўз беради. АҚШ президентлигига номзод Вивек Рамасвами у президент этиб сайланган тақдирда ушбу таклифни Путинга билдиришга ваъда берди.
“Мен унга (Владимир Путинга – таҳр.) келишув таклиф қилган бўлардим: У Си Цзинпин билан ҳарбий иттифоқдан чиқиши керак, биз эса (АҚШ – таҳр.) ўз навбатида, Украинани НАТОга қабул қилмаслик қатъий мажбуриятини оламиз”, - деди Рамасвами Австралиянинг "Sky News" телеканали бошловчиси Пирс Морганга берган интервьюсида.
Бу Украина можаросининг ушбу эҳтимолий ечими бўлиши мумкин. Сиёсатчининг фикрига кўра, АҚШ учун ҳақиқий хавф туғдирадиган давлат бу — Хитой.
Рамасвами, агар Москва бу келишувни қабул қилса, Вашингтон унинг раҳбарлиги остида "ҳозирги чегара чизиғини музлатиб қўйиши" ва Россия таркибига кирган ҳудудларни тан олишни назарда тутади. У буни ушбу ҳудудларда русийзабон аҳоли истиқомат қилиши билан асослайди.
Аввалроқ Вивек Рамасвами АҚШ президенти этиб сайланса, Украинага “жаҳон уруши” бошлашига йўл қўймаслигини айтиб, ҳар бир давлатни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган эди.