АҚШ президентлигига номзод Путин билан "келишув" ғоясини таклиф қилди

© AP Photo / Paul SancyaКандидат в президенты от Республиканской партии бизнесмен Вивек Рамасвами выступает на мероприятии в Сент-Клэр-Шорс, штат Мичиган, в понедельник, 14 августа 2023 года.
Кандидат в президенты от Республиканской партии бизнесмен Вивек Рамасвами выступает на мероприятии в Сент-Клэр-Шорс, штат Мичиган, в понедельник, 14 августа 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Рамасвами, агар Россия Хитой билан иттифоқини бузса, АҚШ Украинани НАТОга қабул қилмасликни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Агар Москва Пекин билан иттифоқини бузишга рози бўлса, Вашингтон Украинани НАТОга қабул қилмасликка сўз беради. АҚШ президентлигига номзод Вивек Рамасвами у президент этиб сайланган тақдирда ушбу таклифни Путинга билдиришга ваъда берди.

“Мен унга (Владимир Путинга – таҳр.) келишув таклиф қилган бўлардим: У Си Цзинпин билан ҳарбий иттифоқдан чиқиши керак, биз эса (АҚШ – таҳр.) ўз навбатида, Украинани НАТОга қабул қилмаслик қатъий мажбуриятини оламиз”, - деди Рамасвами Австралиянинг "Sky News" телеканали бошловчиси Пирс Морганга берган интервьюсида.

Бу Украина можаросининг ушбу эҳтимолий ечими бўлиши мумкин. Сиёсатчининг фикрига кўра, АҚШ учун ҳақиқий хавф туғдирадиган давлат бу — Хитой.
Рамасвами, агар Москва бу келишувни қабул қилса, Вашингтон унинг раҳбарлиги остида "ҳозирги чегара чизиғини музлатиб қўйиши" ва Россия таркибига кирган ҳудудларни тан олишни назарда тутади. У буни ушбу ҳудудларда русийзабон аҳоли истиқомат қилиши билан асослайди.
Аввалроқ Вивек Рамасвами АҚШ президенти этиб сайланса, Украинага “жаҳон уруши” бошлашига йўл қўймаслигини айтиб, ҳар бир давлатни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган эди.
Янгиликлар лентаси
0