https://sputniknews.uz/20231102/transport-vazirlari-sohada-raqamli-texnologiyalarni-qollashga-kelishib-oldi-40619148.html
Транспорт вазирлари соҳада рақамли технологияларни қўллашга келишиб олди
Транспорт вазирлари соҳада рақамли технологияларни қўллашга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар халқаро юк ташиш шарт-шароитларни осонлаштириш ва транспорт хизматларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. 02.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-02T19:20+0500
2023-11-02T19:20+0500
2023-11-02T19:20+0500
иқтисод
транспорт
ҳамкорлик
тошкент
рақамли имзо
рақамли технологиялар
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40621367_6:0:1240:694_1920x0_80_0_0_6c4b79a1e4d55b731676127add4a3aca.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирлари йиғилишида соҳада рақамли технологияларни қўллашга келишиб олишди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар бермоқда. Мутахассислар фикрича, ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун ҳудудлараро транзит узелларини яратиш, транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, транзит тарифларини оптималлаштириш, халқаро юк ташиш учун шарт-шароитларни осонлаштириш ва транспорт хизматларини рақамлаштириш масалаларига ечим топиш зарур.Ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов қуйидагиларни таклиф қилди:Сўз якунида Ўзбекистон транспорт вазири ИҲТга аъзо мамлакатларнинг транспорт соҳасида ҳамжиҳатлиги, шубҳасиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлашнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.Маълумот учун, бугун Ўзбекистон пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40621367_281:89:961:599_1920x0_80_0_0_e484d569dcdb278ad05a9c464c4a02aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, транспорт, ҳамкорлик, тошкент, рақамли имзо, рақамли технологиялар, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
иқтисод, транспорт, ҳамкорлик, тошкент, рақамли имзо, рақамли технологиялар, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
Транспорт вазирлари соҳада рақамли технологияларни қўллашга келишиб олди
Вазирлар халқаро юк ташиш шарт-шароитларни осонлаштириш ва транспорт хизматларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирлари йиғилишида соҳада рақамли технологияларни қўллашга келишиб олишди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Мутахассислар фикрича, ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун ҳудудлараро транзит узелларини яратиш, транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, транзит тарифларини оптималлаштириш, халқаро юк ташиш учун шарт-шароитларни осонлаштириш ва транспорт хизматларини рақамлаштириш масалаларига ечим топиш зарур.
Ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов қуйидагиларни таклиф қилди:
ИҲТнинг транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон ва Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой транспорт йўлакларини ривожлантириш;
Самарқанд аэропортига иштирокчи давлатлар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича ИҲТнинг минтақавий авиация хаби мақомини бериш;
ИҲТ мамлакатлари орқали юкларнинг транзит ташувларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш ва ташиш жараёнини осонлаштириш;
E-Permit, E-TIR, E-Transit каби лойиҳалар орқали товарлар ва жўнатиш ҳужжатларини божхона расмийлаштируви тартиб-қоидалари рақамлаштирилишини амалга оширишни жадаллаштириш.
Сўз якунида Ўзбекистон транспорт вазири ИҲТга аъзо мамлакатларнинг транспорт соҳасида ҳамжиҳатлиги, шубҳасиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлашнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.