Тошкентда “Транспорт ва логистика” халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда
10:14 02.11.2023 (янгиланди: 10:49 02.11.2023)
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяТошкентда “Транспорт ва логистика” халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда
© Sputnik/Анна Желиховская
Oбуна бўлиш
Жорий йилда кўргазмада 15 давлатдан 60 дан ортиқ компания қатнашмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2023” 19-халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бошланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
"TransLogistica Uzbekistan" – Ўзбекистонда транспорт ва логистика мавзусидаги халқаро кўргазма. У бозор етакчилари ва халқаро соҳа экспертларини бир платформада тўплайди.
Жорий йилда кўргазмада 15 давлатдан 60 дан ортиқ компания қатнашмоқда. Жумладан, “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “My Freighter” маҳаллий юк ташиш компанияси, “Centrum Air” ва “Қанот Шарқ” йўловчи ташувчи компаниялари, Швейцария, Литва, Латвия, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия, Хитой ва Германиядан ташриф буюрган логистика компаниялари иштирок этмоқда.
“Uzbekistan Airports” хабарига кўра, компания республиканинг 11 халқаро аэропорти номидан ушбу кўргазмада учинчи бор иштирок этмоқда.
Кўргазма 3 ноябрга қадар давом этади.