Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

© Хокимият Сурхандарьинской областиШеробод туманига янги ҳоким тайинланди
Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлиги маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлиги маълум қилинди. Унинг ўрнига Алимов Усмон Иброҳимович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Усмон Алимов 1983 йил 6 апрелда Денов туманида туғилган. 2007 йил ва 2014 йилда Термиз давлат университетини, 2021 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – миллий истиқлол ғояси ҳуқуқ ва маънавият асослари, иқтисодиёт, давлат бошқаруви.
Усмон Алимов 2013-2019 йилларда вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда ҳамда Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0