Санитария соҳасидаги қоидабузарликларни қабул қилувчи махсус Telegram бот ишга тушди

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Энди фуқаролар бот ёрдамида 24/7 режимда ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолидан қоидабузарлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қўмита “Sanepidmurojaatbot” ботини ишга туширди. Энди санитария соҳасига оид қоидабузарликларга дуч келган фуқаролар мазкур бот орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

“Мазкур бот бизга келиб тушаётган мурожаатлар сони ортгани боис ишга туширилди. Фуқаролар 24/7 режимда ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкин. Мурожаатлар тезкорлик билан назоратга олинади”, — дейди Мафтуна Саидова.

Ботга қуйидаги ҳолатлар бўйича мурожаат юбориш мумкин:
тадбиркорларнинг қонунчилик доирасида муаммоларини ечиш бўйича амалий ёрдам олиш;
санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилинмаслик ҳолатларига дуч келиш;
овқатдан заҳарланиш;
эмланишга оид саволларга аниқлик киритиш.
Мурожаатда расм ва видоофактлар бўлиши лозим.
Айтилишича, бот шу хафтанинг душанба куни ишга туширилганига қарамай, мурожаатлар сони кўпайган. Матбуот котибнинг сўзларига кўра, соҳага алоқадор бўлмаган масалалар юзасидан ҳам саволлар келиб тушмоқда.
Қўшимча қилинишича, қўмита ўзига тегишли бўлмаган масалаларга жавоб бермайди.
Янгиликлар лентаси
0