Ўзбекистон ва Франция ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди — рўйхат
14:27 02.11.2023 (янгиланди: 16:32 02.11.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Франция ўртасида ҳужжатлар имзоланди
Oбуна бўлиш
Президентлар ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон иштирокида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Президентлар ҳузурида молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар:
“Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);
Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;
ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;
маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда "SUEZ" ва "Bouygues" компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.