https://sputniknews.uz/20231102/ozbekiston-belarus-bilan-onalar-va-bolalar-salomatligi-boyicha-hamkorlik-qiladi-40594920.html
Ўзбекистон Беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Беларусь делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
2023-11-02T11:09+0500
2023-11-02T11:09+0500
2023-11-02T12:22+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
саломатлик
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40595084_129:138:1128:700_1920x0_80_0_0_48a8e94a4bc123d8dec466c9c7cd8176.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Кеча, 1 ноябрь куни, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Беларусь делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич, Беларусь Республикаси Миллий Кенгаши Вакиллар палатасининг хориждаги беларуслар ишлари бўйича Парламент гуруҳи раҳбари Валентина Ражанец, мазкур палатанинг Спорт, соғлиқни сақлаш, маданият, оила ва ёшлар масалалари бўйича Парламент комиссияси раиси, профессор Людмила Макарина-Кибак иштирок этди.Ўз навбатида, Беларусь делегацияси вакиллари ўз мамлакатида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича эришилган ютуқлар хусусида сўзлаб берди.Шунингдек, меҳмонлар бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.Шунингдек, бирламчи бўғинда меҳнат қилаётган акушерларни Беларусь таълим стандартлари асосида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди. Бу борада эришилган келишувга кўра, дастлабки босқичда Қашқадарё вилоятида бирламчи амбулатор тизимда фаолият юритаётган 900 нафар доя халқаро протоколлар асосида миллий мақсадлар ва демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўқитилади.Якуний имтиҳон чет эллик экспертлар томонидан қабул қилиниб, ундан муваффаққиятли ўтганлар халқаро сертификатга эга бўлади.Мазкур акция доирасида Беларусдан Ўзбекистонга болалар онкогематологияси, кардиология, онкология, неонатология каби йўналишлар бўйича етакчи мутахассислар, олимлар ташриф буюриши режалаштирилган. Улар иштирокида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, маҳорат дарслари, консилиум ва семинарлар ташкил этилади.Ноябрь ойи якунида эса Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь тиббиёт форуми ўтказилади. Тадбир якунида ўзаро манфаатли қатор меморандум ва келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40595084_194:70:1061:720_1920x0_80_0_0_ddf4eee78c6f05289047a18577e96c98.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳамкорлик қилади
ўзбекистон беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича ҳамкорлик қилади
11:09 02.11.2023 (янгиланди: 12:22 02.11.2023) Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Беларусь делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Беларусь билан оналар ва болалар саломатлиги бўйича кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Кеча, 1 ноябрь куни, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Беларусь делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Унда ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич, Беларусь Республикаси Миллий Кенгаши Вакиллар палатасининг хориждаги беларуслар ишлари бўйича Парламент гуруҳи раҳбари Валентина Ражанец, мазкур палатанинг Спорт, соғлиқни сақлаш, маданият, оила ва ёшлар масалалари бўйича Парламент комиссияси раиси, профессор Людмила Макарина-Кибак иштирок этди.
Мулоқот аввалида меҳмонларга кейинги йилларда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, Беларусь делегацияси вакиллари ўз мамлакатида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича эришилган ютуқлар хусусида сўзлаб берди.
Учрашувда Қашқадарёда барпо этилган Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази фаолиятига Беларусь бошқарув тизимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Бунинг учун Беларусь Она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказининг мутахассисларини жалб қилишга келишиб олинди.
Шунингдек, меҳмонлар бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, бирламчи бўғинда меҳнат қилаётган акушерларни Беларусь таълим стандартлари асосида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди. Бу борада эришилган келишувга кўра, дастлабки босқичда Қашқадарё вилоятида бирламчи амбулатор тизимда фаолият юритаётган 900 нафар доя халқаро протоколлар асосида миллий мақсадлар ва демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўқитилади.
Якуний имтиҳон чет эллик экспертлар томонидан қабул қилиниб, ундан муваффаққиятли ўтганлар халқаро сертификатга эга бўлади.
Мулоқот давомида шу йил 13-24 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Беларусь тиббиёти кунларига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мазкур акция доирасида Беларусдан Ўзбекистонга болалар онкогематологияси, кардиология, онкология, неонатология каби йўналишлар бўйича етакчи мутахассислар, олимлар ташриф буюриши режалаштирилган. Улар иштирокида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, маҳорат дарслари, консилиум ва семинарлар ташкил этилади.
Ноябрь ойи якунида эса Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь тиббиёт форуми ўтказилади. Тадбир якунида ўзаро манфаатли қатор меморандум ва келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.