Марказий Осиё гидроэнергетика салоҳияти 25 фоизга ўзлаштирилган холос — ЕОТБ
Марказий Осиё гидроэнергетика салоҳияти 25 фоизга ўзлаштирилган холос — ЕОТБ
Sputnik Ўзбекистон
ЕОТБ яқин 3 йилда Марказий Осиё сув-энергетика комплексини ривожлантиришга 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишни режалаштирмоқда. 02.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Марказий Осиё гидроэнергетика салоҳияти 25%дан кам ривожланган ва бу соҳада катта имкониятлар бор, деди Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов шу кунларда Балида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон гидроэнергетика конгрессида.Подгузов Марказий Осиё давлатлари гидроэнергетика соҳасига инвестициялар жалб қилишга ҳаракат қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.“Марказий Осиё минтақасида гидроэнергетика нафақат электр энергияси ишлаб чиқаришда, балки суғориш мақсадида дарёлар оқимини тартибга солишда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу муносабат билан минтақа давлатлари ўз сув ресурсларидан кўп мақсадли фойдаланишдан манфаатдор ва сув салоҳиятини ривожлантиришга сармоя жалб этиш истагида. Мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, ирригация тизимларини ривожлантиришга сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда", – деди у.Мутахассис Марказий Осиёда амалга оширилаётган энг йирик янги лойиҳалар қаторида Қирғизистон Республикасида 1860 МВт қувватга эга Қамбарота ГЭС-1 ва Тожикистонда 3600 МВт қувватга эга Роғун ГЭС қурилишини санаб ўтди.
ЕОТБ яқин 3 йилда Марказий Осиё сув-энергетика комплексини ривожлантиришга 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Марказий Осиё гидроэнергетика салоҳияти 25%дан кам ривожланган ва бу соҳада катта имкониятлар бор, деди Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов шу кунларда Балида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон гидроэнергетика конгрессида.
“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиё дунёдаги гидроэнергетика салоҳиятининг 25 фоиздан камроғи ривожланган саноқли ҳудудлардан биридир. Айни пайтда вилоятда 80 дан ортиқ ГЭС мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ўрнатилган қуввати қарийб 14 минг МВтни ташкил этади. 2035 йилгача бўлган даврда мавжуд гидроэлектр станцияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ҳисобига ҳудудда ГЭСлар қувватини 8900 МВтга ошириш режалаштирилган", - деди Подгузов.
Подгузов Марказий Осиё давлатлари гидроэнергетика соҳасига инвестициялар жалб қилишга ҳаракат қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Марказий Осиё минтақасида гидроэнергетика нафақат электр энергияси ишлаб чиқаришда, балки суғориш мақсадида дарёлар оқимини тартибга солишда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу муносабат билан минтақа давлатлари ўз сув ресурсларидан кўп мақсадли фойдаланишдан манфаатдор ва сув салоҳиятини ривожлантиришга сармоя жалб этиш истагида. Мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, ирригация тизимларини ривожлантиришга сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда", – деди у.
Мутахассис Марказий Осиёда амалга оширилаётган энг йирик янги лойиҳалар қаторида Қирғизистон Республикасида 1860 МВт қувватга эга Қамбарота ГЭС-1 ва Тожикистонда 3600 МВт қувватга эга Роғун ГЭС қурилишини санаб ўтди.
Подгузовнинг айтишига кўра, ЕОТБ яқин 3 йилда Марказий Осиё сув-энергетика комплексини ривожлантиришга 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишни режалаштирмоқда. Жорий йилда ЕОТБ Қирғизистон Республикасида қуввати 100 МВт бўлган Қуланак ГЭС қурилишини молиялаштиришни бошлади ва бошқа гидроэнергетика лойиҳалари, жумладан, Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭС – Қамбарота ГЭС-1 ва Роғун ГЭСни молиялаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.