Тошкентда ИҲТ транспорт вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди - имзоланган ҳужжатлар

© Sputnik / Анна Желиховская12-заседание министров транспорта Организации экономического сотрудничества (ОЭС)
12-заседание министров транспорта Организации экономического сотрудничества (ОЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти транспорт вазирларининг ўн иккинчи йиғилиши якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг якунига кўра, қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тошкент декларацияси қабул қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Учрашув сермазмун ўтди. Муҳим қарорлар, жумладан, бу учрашувнинг якуний ҳужжати – Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу транспорт алоқаси соҳасида ИҲТда минтақавий ҳамкорликнинг барча муҳим йўналишларини қамраб олувчи кенг кўламли ҳужжат”, - деди Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
Маҳкамов ИҲТга аъзо мамлакатларнинг транспорт соҳасида ҳамжиҳатлиги, шубҳасиз, ташкилотнинг транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлашнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.
ИҲТ бош котиби Хусрав Носири йиғилиш якуни бўйича муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган имзоланган ҳужжатларни маълум қилди.
“Хусусан, Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон транспорт вазирлари Афғонистон орқали Жанубий Осиё мамкатларига чиқиш имконини берадиган траспорт йўлагида юк ташишни ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан Самарқанд аэропортига ИҲТнинг минтақавий авиация хаби мақомини бериш таклифи маъқулланди. Аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари даражасида Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Туркия транспорт йўлагини янада ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди”, - ИҲТ бош котиби.
Нозири 9 ноябрь куни ИҲТ аъзо мамлакатлар Тошкентда 9 ноябрь куни ташкилотнинг ўн олтинчи саммитида йиғилишини маълум қилди. Саммит президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) минтақавий кўп томонлама тузилма. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0