Бокс: ўзбекистонлик ўсмир қизлар Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритди

© НОКБокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида иштирок этди
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ўсмир қизлар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида иштирок этди. Айни пайтга келиб, ўсмир қизлар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Шиддатли курашларга бой беллашувларда ўзбекистонлик ўсмир қизлар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медаль:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова;
-57 кг: Севара Маматова;
-75 кг: Мафтуна Янгиева;
+80 кг: Собираҳон Шаҳобиддинова.
Кумуш медаль:
-50 кг: Робия Равшанова;
-52 кг: Муслима Турғунова;
-54 кг: Зуҳро Рустамова;
-63 кг: Аселя Тулегенова;
-80 кг: Руҳшона Парпиева.
Бронза медаль:
-48 кг: Баҳора Абдураимова;
-60 кг: Руҳшона Шакарова;
-70 кг: Райҳона Қурбонбоева.
Кечки дастурда ўсмир йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0