Беш йилдан сўнг Марказий Осиё доимий сув танқислигига дуч келади — Подгузов
© Евразийский Банк Развития/DAMIR OTEGENНиколай Подгузов — председатель Правления Евразийского банка развития (ЕАБР).
Oбуна бўлиш
ЕОТБ хулосасига кўра Марказий Осиё ҳудуди беш йилдан сўнг доимий ва барқарор сув танқислигига дуч келади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Марказий Осиё ҳудуди беш йилдан сўнг доимий ва барқарор сув танқислигига дуч келади, деди Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов шу кунларда Балида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон гидроэнергетика конгрессида.
"2028–2029 йилларда Марказий Осиё доимий сув танқислигига дуч келади. Бу танқислик тахминан 5-12 куб километрни ташкил қилади, Шу билан бирга, кейинги 10 йил ичида Марказий Осиёда электр энергиясига талаб сезиларли даражада ошиши кутилмоқда", - деди Подгузов
Унинг сўзларига кўра, сув омборлари бўлган янги гидроэлектр станцияларни қуриш ва мавжуд ГEСларни модернизация қилиш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга ёрдам беради. Шунингдек, арзон ва экологик тоза энергия бўлган минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. Янги ГЭСлар Марказий Осиёда ЯИМнинг йиллик ўсиш суръатларини тахминан 1,5 фоизга оширишга ёрдам беради.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.