Зиёрат туризмини янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

© UzbektourismЗиёрат туризмини янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Зиёрат туризмини янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Ҳамкорлик асосида халқаро электрон ресурслар манбалари контентини бойитиш ва зиёрат туризми йўналишида база яратишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ўртасида туризмни ривожлантириш, жумладан зиёрат туризми йўналишини янги босқичга кўтариш борасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, зиёрат туризми соҳасида кадрлар тайёрлаш, бу йўналишда хорижий экспертлар билан узвий муносабатларни йўлга қўйиш, илмий ва маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, қўмита мутахассислари билан биргаликда Академия талабалари иштирокида зиёратгоҳлар ва туризм йўналишлари бўйича қўлланма ҳамда хариталар ишлаб чиқиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, ҳамкорлик асосида халқаро электрон ресурслар манбалари контентини бойитиш ва зиёрат туризми йўналишида база яратишга келишиб олинди.
Учрашув чоғида Халқаро ислом академияси томонидан Ўзбекистондаги 500 тага яқин зиёратгоҳлар тўғрисидаги тўплам нашр этилганлиги маълум қилиниб, Туризм қўмитаси томонидан ушбу тўплам туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида тарғиб қилинишида амалий ёрдам беришга келишилди.
Янгиликлар лентаси
0