https://sputniknews.uz/20231101/yoshga-doir-pensiya-proaktiv-shakl-tayinlash-40563483.html
Ёшга доир пенсияларни автоматик тарзда тайинлаш тартиби жорий этилади
Ёшга доир пенсияларни автоматик тарзда тайинлаш тартиби жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
2025 йил 1 мартдан ёшга доир пенсиялар мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
2023-11-01T15:49+0500
2023-11-01T15:49+0500
2023-11-01T15:49+0500
жамият
ўзбекистон
пенсия
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–353-сонли қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади. Бунда, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади.Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.Пенсияларни проактив шакли - хизматлар аризаларсиз автоматик тарзда тақдим этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон пенсиялар мурожаат проактив шакл
ўзбекистон пенсиялар мурожаат проактив шакл
Ёшга доир пенсияларни автоматик тарзда тайинлаш тартиби жорий этилади
2025 йил 1 мартдан ёшга доир пенсиялар мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган
ПҚ–353-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади. Бунда, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади.
"2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда ( эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади", — дейилади ҳужжат матнида.
Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.
Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.
Пенсияларни проактив шакли - хизматлар аризаларсиз автоматик тарзда тақдим этилади.