Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми иш бошлади — батафсил

© Анна ЖелиховскаяТошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми иш бошлади
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми иш бошлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бугун, 1 ноябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми иш бошлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Очилиш маросимида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов нутқ сўзлади. У Ўзбекистон транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва лойиҳалар ҳақида гапирди.
“Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳамда тадбиркорлик субъектларига янги транспорт воситалари харид қилиш учун ажратилаётган кредит ва имтиёзлар туфайли сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми 4 баробар ошди”, – деди вазир.
Махкамов ШҲТ маконида транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришда иштирокчи давлатларнинг имкониятларини қайд этиб, бу борада аниқ таклифларни билдирди:
муқобил транспорт йўлакларини ташкил этиш, транспорт соҳасида стандартларни уйғунлаштириш, мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш;
транспорт артериялари бўйлаб ҳамда чегарадош ҳудудларда йирик мультимодал логистика марказларини қуриш;
чегара-назорат ўтказиш пунктларида иш тартибини 24/7 форматда ташкил этиш ҳамда виза бериш жараёнини соддалаштириш;
рақамли технологиялар ва интеллектуал тизимларни кенг жорий этиш ҳамда логистика соҳасида илғор тажриба билан алмашиш.
© Sputnik / Анна ЖелиховскаяВ Ташкенте проходит 1-й международный транспортный форум ШОС
В Ташкенте проходит 1-й международный транспортный форум ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
В Ташкенте проходит 1-й международный транспортный форум ШОС
Транспорт форуми доирасида иштирокчилар қуйидагиларни муҳокама қилади:
ШҲТ маконида транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришда мамлакатларнинг салоҳияти;
транспорт соҳасида рақамли трансформация;
барқарор юк таъминоти занжирларини яратиш бўйича энг яхши амалиётлар;
мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш;
савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш;
транспорт ва коммуникациялар соҳасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш.
Янгиликлар лентаси
0