https://sputniknews.uz/20231101/shaharlar-ichimlik-oqova-suv-taminot-xususiy-sektor-40545475.html
Айрим шаҳарлардаги ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади
Айрим шаҳарлардаги ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади.
2023-11-01T09:39+0500
2023-11-01T09:39+0500
2023-11-01T11:52+0500
жамият
ўзбекистон
сув
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/14/38044864_0:272:3065:1996_1920x0_80_0_0_f52e1a42faa118332fb12e154266123f.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятидаги айрим шаҳарларда 2024 йилдан бошлаб ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–343 сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.Шунингдек, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида алоҳида йўналишлар бўйича акциядорлик жамиятлари ташкил этилади. 2024 йил 1 апрелгача:2024 йил 1 январдан ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.2024–2026 йилларда:Қолаверса, 792 090 нафар истеъмолчи ичимлик сув учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/14/38044864_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_34a39bee3ec7581134f3e6f2d8558018.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ичимлик сув таъминоти оқова сув таъминоти хусусий сектор
ичимлик сув таъминоти оқова сув таъминоти хусусий сектор
Айрим шаҳарлардаги ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади
09:39 01.11.2023 (янгиланди: 11:52 01.11.2023) Ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятидаги айрим шаҳарларда 2024 йилдан бошлаб ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган
ПҚ–343 сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.
Шунингдек, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида алоҳида йўналишлар бўйича акциядорлик жамиятлари ташкил этилади.
ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.
2024 йил 1 январдан ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.
ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади;
124 693 та хонадонга ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигигача етказилади;
130 та аҳоли яшаш пунктларида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади.
Қолаверса, 792 090 нафар истеъмолчи ичимлик сув учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.