Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари бўлди

© Social media page of Sardor RahimxonСардор Рахимхон.
Сардор Рахимхон. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
"Юрак амри" номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда "Юрак амри" номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Шунингдек, йиғилишда фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари вазифасида ишлаган Исахон Абдуллаев фонд раҳбари бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0