"Путин огоҳлантирган эди": Евроосиёда янги уруш таҳдиди

© AP Photo / Fatima ShbairВо время израильского удара по городу Газа
Во время израильского удара по городу Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
DikGAZETE: Россия Ғарбни Евроосиёдаги можаро хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия Ғарбни Яқин Шарқдаги инқироз туфайли мигрантлар оқими сабаб Евроосиё минтақасида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди, деб ёзди dikGAZETE шарҳловчиси Эрҳан Алтипармак.
"Москва доимий равишда Евроосиё минтақасида можаролар келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади. Аммо Украинадаги махсус ҳарбий операция фонида бутун дунё "йиртқич ҳайвон" сифатида кўрсатишга уринаётган мамлакатнинг ҳеч қандай огоҳлантириши инобатга олинмади”, — деди Алтипармак.
Унинг тушунтиришича, Россиянинг Исроилдаги можаро ҳақидаги прогнозлари ҳақиқатдан узоқ эмас. Агар АҚШ бу минтақада урушни авж олдиришда давом этса, Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш утопияга айланади, дея хулоса қилди муаллиф.
7 октябр куни Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти томонидан эълон қилинган “Ал-Ақса тошқин” операцияси доирасида Ғазо секторидан мисли кўрилмаган миқёсдаги ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг ташкилот жангчилари Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб борди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Россия президенти Владимир Путиннинг позициясига кўра, Яқин Шарқ инқирозини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган "икки давлат" формуласи асосида ҳал қилиш мумкин бўлиб, у доирасида 1967 йил пойтахти Шарқий Қуддус билан чегарадош мустақил Фаластин давлатини яратишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0