Россия мағлуб бўлса, МДҲ давлатлари АҚШ мустамлакасига айланади — Киселёв

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишII Медиафорум стран СНГ "Развитие медиа в меняющемся мире"
II Медиафорум стран СНГ Развитие медиа в меняющемся мире - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Дмитрий Киселев МДҲ давлатларини миллатчиликка йўл қўймасликка ва Россия билан бирга бўлишга даъват қилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. “Россия сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв МДҲ мамлакатларнинг “Ўзгарувчан дунёда ОАВ ривожланиши” II медиа форуми иштирокчиларига мурожаат қилди.
Чоршанба куни Москвада очилган форум МДҲ мамлакатлари оммавий ахборот воситалари фаолиятининг бугунги ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилишга бағишланган.

"Бизнинг келажагимиз фақат бирга бўлиши мумкин, чунки агар Россия, баъзилар режалаштирганидек, "стратегик мағлубиятга" учраса, МДҲнинг ҳар бир давлатида ҳаёт кескин ўзгаради. Давлатлар АҚШнинг мустамлакаларига айланади ва уларга шафқатсиз муносабатда бўлишади. Бу мутлақо аён", — деб таъкидлади Киселёв.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўз турмуш тарзи ва мавжудлиги билан МДҲ давлатларининг эркинлигини кафолатлайди ва ўзга миллатлар ичи ишларига аралашаётган давлатларга қарама-қарши туради.
Киселёвнинг таъкидлашича, баъзи мамлакатлар Украинада бўлгани каби нацизм билан "касалланиши" мумкин. Тарихдан хулоса шуки, бу тирикликка тўғри келмайдиган касалликни фақат "ҳарбий мағлубият" даволайди.

"МДҲ давлатлари бугун фақат Россияга таяна олмайди, Россия ҳамма ишни бажаради деб ўйлаш керак эмас. Ўз тақдирингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олинг. Ҳеч ким бировни мажбурламайди. Лекин бунинг оқибати қандай бўлишини ўйлаб кўринг", - деди у.

“Халқаро журналистиканинг келажаги” мавзусида бўлиб ўтаётган II Медиа форум ялпи мажлиси медиа соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш, telegram-каналларни самарали юритиш, МДҲда русча ОАВларни ривожлантириш ҳамда рақамли даврда соҳа мутахассисларини тайёрлаш масалаларига бағишланган.
Тадбир Россия Рақамли ривожланиш ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи томонидан ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0