Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Эрон мусулмон давлатларини Исроилга нефть етказиб беришни тўхтатишга чақирди

© AP Photo / Office of the Iranian Supreme LeaderВерховный лидер Аятолла Али Хаменеи. Архивное фото
Верховный лидер Аятолла Али Хаменеи. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Ғазо секторида ёқилғи шифохоналар ва сув тозалаш иншоотларини электр энергияси билан таъминлашнинг ягона йўли.
ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий чоршанба куни талабалар ва эронлик ёшлар олдидаги нутқида мусулмон мамлакатларни Исроил билан барча турдаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни тўхтатишга ва Тел-Авивга нефть ва озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатишга чақирди.

"Мусулмон давлатлари сўзсиз ва дарҳол рози бўлиши керак бўлган нарса Фаластинда Исроил содир этаётган жиноятларни тўхтатишдир. Нефть ва озиқ-овқат экспортини тўхтатиш керак. Мусулмон давлатлар Исроил билан барча турдаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни тўхтатиши керак", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Исроил, БМТ сўровларига қарамасдан Ғазо секторига ёқилғи етказиб беришни тақиқлаган эди. "Биз Ғазога ёқилғи етказиб берилишига йўл қўймаймиз ва ҳеч нарса бизни бунга мажбурламайди. Биз ҲАМАСдан бизга қарши фойдаланишини истамаймиз", — деган эди Исроил армияси вакили подполковник Жонатан Конрикус.
БМТнинг турли агентликлари ва халқаро ташкилотлар бир неча ҳафтадан буён ёқилғини Ғазога жўнатишга чақириб келмоқда, чунки бу шифохоналар ва сув тозалаш иншоотларини электр энергияси билан таъминлашнинг ягона йўли.
Исроил-Фаластин можароси

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 10 минг кишидан ошган.

Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0