Футбол: 2034 йилги жаҳон чемпионати қаерда ўтиши маълум бўлди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишФИФА Жаҳон кубоги, архив сурат.
ФИФА Жаҳон кубоги, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун ариза топширган ягона номзод бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. 2034 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг маълум қилишича, 2034 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
ФИФА Осиё ва Океания мамлакатларига мусобақани қабул қилиш учун 31 октябрга қадар ариза юборишни таклиф қилган эди.
"Саудия Арабистони футбол ассоциацияси ушбу муддат тугагунга қадар мезбонлик қилиш учун ариза топширган ягона номзод бўлди", — дейилади хабарда.
Презентация логотипа Чемпионата мира по футболу 2026 года на экране возле обсерватории Гриффита в Лос-Анджелесе в среду, 17 мая 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Футбол бўйича жаҳон чемпионати – 2026
ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди — фото
Янгиликлар лентаси
0