2024 йил Давлат бюджетида кимга қанча маблағ ажратилган — рўйхат
20:36 01.11.2023 (янгиланди: 20:39 01.11.2023)
© Depositphotos / TatiantmarieНациональная валюта - узбекский сум
© Depositphotos / Tatiantmarie
Oбуна бўлиш
2024 йилги Давлат бюджети лойҳиасида энг катта маблағ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари учун ажратилган.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бюджет маблағларининг энг катта қисми таълим соҳасига йўналтирилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 46,6 трлн сўм, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига эса 6,1 трлн сўм ажратилган.
2024 йил Давлат бюджетда кимга қанча маблағ ажратилган:
1.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46,6 трлн. сўм;2.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,1 трлн. сўм;3.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4,5 трлн. сўм;4.
Маданият вазирлиги — 1,1 трлн. сўм;5.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1, 7 трлн. сўм;6.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1,7 трлн. сўм;7.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1,7 трлн. сўм;8.
Сув хўжалиги вазирлиги — 10, 440 трлн. сўм;9.
Энергетика вазирлиги — 242,6 млрд сўм;10.
Транспорт вазирлиги — 6,1 трлн сўм;11.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 816,7 млрд сўм;12.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 939 млрд сўм;13.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 11,5 млрд сўм;14.
Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11,3 млрд сўм;15.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 1,1 трлн сўм;16.
Статистика агентлиги — 257,1 млрд сўм;17.
Ташқи ишлар вазирлиги — 874,5 млрд сўм;18.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1, 06 трлн. сўм;19.
Рақамли технологиялар вазирлиги — 313, 9 млрд сўм;20.
Адлия вазирлиги — 239,2 млрд сўм;21.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91,9 трлн сўм (ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар учун);22.
Солиқ қўмитаси — 158,4 млрд. сўм;23.
Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн сўм;24.
Президент Админстрацияси — 1,5 трлн. сўм;25.
Олий Мажлис Сенати — 108, 4 млрд. сўм;26.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 1,9 трлн. сўм;27.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) — 17, 9 млрд. сўм;28.
Бош прокуратура — 2,1 трлн сўм;29.
Олий суд — 1,7 трлн. сўм;30.
Конституциявий суд — 10,6 млрд сўм;31.
Судялар Олий кенгаши — 46,7 млрд сўм;32.
Марказий сайлов комиссияси — 18,2 млрд сўм;33.
МТРК — 559,9 млрд сўм;34.
ЎзА - 36,7 млрд сўм;35.
Республика Маънавият ва маърифат маркази — 67,7 млрд сўм;36.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 14,7 млрд сўм;37.
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 150 млрд сўм;38.
Фанлар академияси — 429,9 млрд сўм;39.
Бадиий академия — 140,3 млрд сўм;40.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 30,7 млрд сўм;41.
Ҳисоб палатаси — 106 млрд сўм;42.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 635,6 млрд сўм;43.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 38,7 млрд сўм;44.
Болалар омбудсмани — 2,2 млрд сўм;45.
"Соғлом авлод учун" жамғармаси — 733,4 млн сўм;46.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 9,1 млрд сўм;47.
Миллий антидопинг агентлиги — 8,1 млрд сўм;48.
Дин ишлари бўйича қўмита — 42,1 млрд сўм;49.
Маданий мерос агентлиги — 213,5 млрд сўм;50.
Ижтимоий ҳимоя агентлиги — 20,2 трлн сўм;51.
Бошқа ташкилотлар — 44,5 трлн сўм.2023 йилда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,4 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 233,6 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 31,7 млрд сўмга ёки 15,7 фоизга кўп.
Ҳужжатда айтилишига кўра, 2023 йил охирида Ўзбекистонда макроиқтисодий кўрсатгичлар ўсиши ва шу билан бирга 2023 йил якунида консолидациялашган бюджет харажатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга ошиб, иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши кутилаётгани айтиб ўтилган.
Шу билан бирга иқтисодий ўсиш суръатларини 2024 йилда 5,6-5,8 фоиз, 2025 йилда 6,2 фоиз ва 2026 йилда 6,4 фоиз даражасида бўлиши кутилаётгани ҳам қайд этилган.
Келгуси йилги Давлат бюджети, одатда, декабрь ойининг учинчи декадасида Олий Мажлис томонидан қабул қилинади.