Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия компанияси ўртасида меморандум имзоланди

© Пресс-службы хокимията города ТашкентаСоғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия компанияси ўртасида меморандум имзоланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия компанияси ўртасида меморандум имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Acıbadem Healthcare Group” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум онлайн тарзда имзоланди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Кеча, 30 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Acıbadem Healthcare Group” компанияси вакиллари билан онлайн-учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, учрашувда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков, ҳоким ўринбосарлари Шароф Рахманов ва Санжар Обидов, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этди.
“Учрашув давомида тарафлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиб, бу йўналишда самарали ҳамкорлик қилиш ниятини тасдиқладилар”, - дейилади хабарда.
© Пресс-службы хокимията города ТашкентаПодписан меморандум с Acıbadem Healthcare Group
Подписан меморандум с Acıbadem Healthcare Group  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Acıbadem Healthcare Group” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум онлайн тарзда имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0