Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт йўловчиларнинг жанжали туфайли Тошкентга қўнди

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Привокзальная площадь терминала внутренних авиалиний открыта после реконструкции.
Привокзальная площадь терминала внутренних авиалиний открыта после реконструкции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт Тошкентга қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.
Германиянинг “Lufthansa” авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган LH729 йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди.
“Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган”, — дейилади хабарда.
Бортида 206 йўловчи бўлган Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 17:32 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиб ташланди. Ҳаво кемаси Тошкентдан белгиланган аэропортга соат 20:36 да учиб кетди.
Янгиликлар лентаси
0