https://sputniknews.uz/20231031/saylov-kodeksiga-ozgartirishlar-kiritiladi-40508926.html
Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилади — батафсил
Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилади — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда айтилишича, бугунги кунда хотин-қизларнинг вакиллик органлари фаолиятидаги ўрни ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда.
2023-10-31T11:40+0500
2023-10-31T11:40+0500
2023-10-31T11:40+0500
сиёсат
сайлов кодекси
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
аёллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40514240_0:154:1159:806_1920x0_80_0_0_5f1a1883fe1e07fa5d2aacaecb9628a6.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Ўзбекистонда эришилаётган турли соҳалардаги ижобий ўзгаришларда аёлларнинг ўрни ва роли ортмоқда. Айниқса, таълим, тиббиёт, иқтисодиёт ва саноат каби давлат ҳамда жамият ҳаётининг муҳим соҳа ва тармоқларида хотин-қизларнинг улуши йилдан-йилга ошяпти.Йиғилишда айтилишича, бугунги кунда хотин-қизларнинг вакиллик органлари фаолиятидаги ўрни ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоизидан, Сенат аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 25 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.Фракция аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аёлларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришга, шунингдек уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади.Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40514240_145:100:1013:751_1920x0_80_0_0_ba9f2a66edf4f1710e61386fb1b155ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сайлов кодекси ўзгартиришлар
сайлов кодекси ўзгартиришлар
Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилади — батафсил
Йиғилишда айтилишича, бугунги кунда хотин-қизларнинг вакиллик органлари фаолиятидаги ўрни ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда эришилаётган турли соҳалардаги ижобий ўзгаришларда аёлларнинг ўрни ва роли ортмоқда. Айниқса, таълим, тиббиёт, иқтисодиёт ва саноат каби давлат ҳамда жамият ҳаётининг муҳим соҳа ва тармоқларида хотин-қизларнинг улуши йилдан-йилга ошяпти.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Йиғилишда айтилишича, бугунги кунда хотин-қизларнинг вакиллик органлари фаолиятидаги ўрни ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоизидан, Сенат аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 25 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.
Фракция аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аёлларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришга, шунингдек уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.