Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳиятининг барча имкониятларидан фойдаланади
19:15 31.10.2023 (янгиланди: 19:31 31.10.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам реализации проектов, реализуемых в сфере гидроэнергетики, и подготовки энергосистемы к осенне-зимнему сезону .
Oбуна бўлиш
Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон ўз ҳудудида мавжуд бўлган гидроэнерегтика салоҳиятининг барча имкониятларини ишга солади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда қайд этилди.
Хусусан, 2023 ва 2024 йилларда Республикада 58та кичик ва микро ГЭСлар қуриш режалаштирилган. Улар Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида пайдо бўлади.
Шунингдек, Толдиқсой, Муллалак, Қоронғи-тўғай, Юқори Пском ва Норин йирик ГЭСларини қуриш лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади ва хорижий инвесторлар жалб қилинади.
Ундан ташқари, мажлисда республикада мавжуд ГЭСлар қувватини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Масалан, 2023 йилда “Тўпаланг” ГЭСи модернизация қилиб, қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошди, “Дарғом” каналида 7,2 мегаваттли “Шаудар” ГЭСи фойдаланишга топширилди.
“Лекин шунга қарамасдан бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади. Тошкент, Сурхондарё ва водий вилоятларида бу борада катта салоҳият бор”, - деб қайд этилди мажлисда.
Ушбу муносабат билан, "Ўзбекгидроэнерго"га 6 минг мегаватт қувватларни ишга тушириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш ва хусусий шериклик асосида йирик хорижий энергетика компанияларини жалб қилиш топширилди.