https://sputniknews.uz/20231031/ozbekiston-falastin-40534371.html
Ўзбекистон Фаластиннинг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди – Мирзиёев
Ўзбекистон Фаластиннинг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим. Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз", - деди Мирзиёев.
2023-10-31T17:45+0500
2023-10-31T17:45+0500
2023-11-01T14:55+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
фаластин
исроил-фаластин можароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40533518_0:23:1280:743_1920x0_80_0_0_a0a5d478b923d6bb737d7fb133ac4155.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Фаластиннинг мустақил давлат барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев маълум қилди.Президентнинг сўзларига кўра, Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда. Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.Ўзбекистон раҳбари Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди.Давлат раҳбари зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазиятнинг кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига олиб келишини таъкидлади.Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақаси билан чекланмай, узоқ ўлкаларга ҳам тарқалиб кетадиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин. "Айнан шунинг учун ҳам биз ҳар икки томонни зудлик билан гуманитар мақсадларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40533518_39:0:1176:853_1920x0_80_0_0_e6a5d7aede76d882ec3df8ff747816e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев фаластин исроил можароси муносабат ўзбекистон
шавкат мирзиёев фаластин исроил можароси муносабат ўзбекистон
Ўзбекистон Фаластиннинг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди – Мирзиёев
17:45 31.10.2023 (янгиланди: 14:55 01.11.2023) Мирзиёев: Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Фаластиннинг мустақил давлат барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев
маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда. Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистон раҳбари Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди.
“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим. Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз", - деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазиятнинг кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига олиб келишини таъкидлади.Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақаси билан чекланмай, узоқ ўлкаларга ҳам тарқалиб кетадиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин.
"Айнан шунинг учун ҳам биз ҳар икки томонни зудлик билан гуманитар мақсадларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.